Ўзбекистон чегара қўшинлари томонидан саҳрода махсус тактик ўқувлар ўтказилди (фото)

Ўзбекистон чегара қўшинлари томонидан саҳрода махсус тактик ўқувлар ўтказилди (фото)
Қорақалпоғистонда мудофаа жангини ташкил этиш бўйича мажмуавий ҳамда махсус тактик ўқувлар ўтказилди.

Мажмуавий тактик ўқувда чегара қўшинлари бўлинмалари жанговар навбатчилик вақтида шартли террорчилар ҳужумини қайтарди.
Ўзбекистон чегара қўшинлари томонидан саҳрода махсус тактик ўқувлар ўтказилди (фото)
Махсус тактик ўқувларда эса шартли равишда темир йўл транспортида, кўп қаватли бинода гаровга олинганлар озод этилди, блокпостга қилинган ҳужум ҳамкорликда қайтарилди.

Шунингдек, мерганлар жуфтлиги томонидан аҳоли яшаш пунктидаги шартли душман яксон қилинди.
Ўзбекистон чегара қўшинлари томонидан саҳрода махсус тактик ўқувлар ўтказилди (фото)
Жанговар чизиқда жойлашган махсус тактик ўқувлар Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари бўлинмалари ҳамкорлигида ўтказилди.
Ўзбекистон чегара қўшинлари томонидан саҳрода махсус тактик ўқувлар ўтказилди (фото)
Ўқувларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, ҳарбий округлар вакиллари, ҳудуддаги куч тузилмалари мансабдорлари кузатиб борди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар