
Ижтимоий тармоқларда «Абу Сахий» савдо марказидаги кўпқаватли автотураргоҳда автомобил ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 27 октябрь куни соат тахминан 6:52 ларда «TASHKENT TRADE CENTER» (АБУ САХИЙ) савдо маркази ҳудудида жойлашган кўп қаватли автотураргоҳнинг 5-қаватида содир бўлган.
Ёнғин юзага келишига автоуловининг двигатель қисмида техник носозлик оқибатида қисқа туташув сабаб бўлган. Натижада, автоулов капот остидаги электр симларида ёнғин келиб чиққан.

«Мазкур ҳолат корхона Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан соат 7:10 ларда бартараф этилди. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга тан жарохати етмаган, шунингдек, бино ва атрофдаги бошқа автоуловларга ҳам зарар етказилмаган», дейилади «Абу Сахий» савдо маркази матбуот хизмати хабарида. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.