21:23 / 27.10.2022
1 236

Бола онасининг бағрига қайтди

Бола онасининг бағрига қайтди
Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 04.10.2022 йилдаги ижро варақасига асосан 2020 йил 24 февраль куни туғилган Н.Абдурахимовни жавобгар А.Умирзаковдан даъвогар Ж.Хошимовага қарамоғига олиб бериш белгиланган.

Суд томонидан жўнатилган ижро варақаси 2022 йил 5 октябрь куни Бюронинг Оқолтин тумани иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида иш қўзғатилган.

Мазкур ижро иши бўйича жавобгар тараф огоҳлантирилган ва ихтиёрий муддат берилган.

Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида жавобгар А.Умирзаковдан 2020 йил 24 февраль куни туғилган фарзанди Н.Абдурахимов даъвогар онаси Ж.Хошимовага қарамоғига олиб берилиши таъминланди ва жараёндаги ижро иши амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият