21:29 / 27.10.2022
1 565

Бино аукционда сотилиб, қарздорлик қопланди

Бино аукционда сотилиб, қарздорлик қопланди
Бюронинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими иш юритувида Шаҳрисабз туманлараро судининг 13.07.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Кеш темирхан” оилавий корхонасидан АИТ Ипак Йули банки фойдасига жами 73.720.052 сўм кредит қарзи ва 1.473.969 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги 21.07.2022 йилда келиб тушган ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари жараёнида бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан кредит қарздорлиги ихтиёрий равишда тўлаб берилмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочиси томонидан гаровдаги корхонага тегишли Шаҳрисабз шахар, Кушхона МФЙ, Чилонзор кўчасида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш биноси хатланиб, электрон аукцион савдоларида 143.750.000 сўмга сотилди ҳамда кредит қарздорлиги ва давлат божи тўлик копланди.

Шу сабабли ижро иши амалда тамомланди.

Жасур Жуманазоров
МИБ Шаҳрисабз шаҳар бўлими бошлиғи

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият