date

Бухорода янги қурилаётган уч қаватли бино қулаб тушди

Бухорода янги қурилаётган уч қаватли бино қулаб тушди
Жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 16:03 ларда Бухоро шаҳар, «Дўстлик» МФЙда жойлашган қурилиши тугалланмаган «Когон Қурувчи монтаж» МЧЖга қарашли 3 қаватли бинонинг том қисмида қурилиш материалларининг вазндан ортиқ юкланиши натижасида бинонинг юк конструкциялари (регил плиталари) қулаган.

Мазкур қурилиши тугалланмаган бинода қурувчи бўлиб ишлаётган, 1973 й.т Р.К. бино қулаши оқибатида тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида ётқизилган.

Қурилиш вазирлиги матбуот хизматиги кўра, мазкур ҳолат қурилиш соҳасидаги назорат инспекция томонидан ўрганилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бухорода янги қурилаётган уч қаватли бино қулаб тушди