10:30 / 04.11.2022
1 408

Хоразмда деҳқон бозори раҳбари тадбиркордан 300 доллар пора олганда ушланди

Хоразмда деҳқон бозори раҳбари тадбиркордан 300 доллар пора олганда ушланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида тадбиркордан 300 доллар талаб қилган деҳқон бозори раҳбари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, ДХХ ва ИИВнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Урганч марказий деҳқон бозори» АЖ бошқарув раиси Ш.Р. якка тартибдаги тадбиркор С.К.га тегишли гўшт маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо шохобчасини бозор ҳудудидаги енгил типдаги кўчма савдо шохобчалари дислокациясига киритиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бергани эвазига ўз хизмат хонасида 300 доллар пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият