17:47 / 05.11.2022
1 428

ДҲҲ 2 кг «гашиш» ва 874 гр «опий» моддасини сотаётганларни қўлга олди

ДҲҲ 2 кг «гашиш» ва 874 гр «опий» моддасини сотаётганларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар фуқаро 874 гр «опий» моддасини 18 минг долларга сотмоқчи бўлганларида қўлга олинди.

Қайд этилишича, давлат хавфсизлик хизмати томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1976 йил Бухоро вилоятида ва 1958 йил Жиззах вилоятида туғилган икки нафар фуқаро 874 гр «опий» моддасини 18 минг долларга сотмоқчи бўлганларида қўлга олинган.

ДХХ томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида 1956 йил Самарқанд вилоятида ва 1976 йил Сирдарё вилоятида туғилган икки нафар шахс Оҳангарон ва Яшнобод туманида қарийб 2 кг «гашиш» моддаси билан ушланаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДҲҲ 2 кг «гашиш» ва 874 гр «опий» моддасини сотаётганларни қўлга олди