15:23 / 08.11.2022
1 223

Бугун Ой тутилиши ҳодисаси содир бўлиши мумкин

Бугун Ой тутилиши ҳодисаси содир бўлиши мумкин
Бугун, 8 ноябр куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси маълум қилмоқда.

Ушбу тутилишнинг тўлиқ фазасида ой юзаси 100 фоиз Ер соясида бўлади. Ой тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, тутилишнинг тўлиқ фазаси 1 соат 25 дақиқа давом этади.

Ушбу Ой тутилиши Ўзбекистонда қисман кузатилади – ўрта ҳисобда 1 соатдан кўпроқ тутилиш кузатилиши мумкин.

Ой тутилиши Ой чиқишидан аввал бошланади, шунинг учун Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудида тутилишнинг максимал фазази Ой уфқдан кўтарилганидан кейин бир неча дақиқа ўтиб кузатилади.

Ойнинг тўлиқ тутилишининг жонли лавҳасини ушбу ҳавола орқали кузатиш мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият