1 078
Хоразмда ҳокимлик захирасидаги 0,4 гектар ерни 600 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура
Хоразм вилояти Урганч туманида ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.
Қайд этилишича, фуқаро Н.С.нинг Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаро А.Ж. Урганч тумани «Ғайбу» маҳалласидаги туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 0,4 гектар бўш турган ер майдонини 600 миллион сўмга сотишга келишиб, келгусида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган. У келишилган пуллардан 50 миллион сўмини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар