21:35 / 09.11.2022
1 935

Тошкентда уйида фоҳишахона ташкил қилган 64 ёшли эркак қамалди (видео)

Тошкентда уйида фоҳишахона ташкил қилган 64 ёшли эркак қамалди (видео)
Тошкент шаҳрида хонадонида фоҳишахона ташкил қилган 64 ёшли эркакка 3 йил 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри судлари ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, эркакдан таниши бир аёл билан бормоқчи эканини айтиб, жой сўраган. Эркак эса ўша пайтда пулга муҳтож бўлиб тургани учун 100 минг сўм эвазига уйида шароит яратиб берган.

Шунингдек, судланувчининг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган пайтда гиёҳвандлик моддаси борлиги ҳам аниқланган.

- Бу уйда тақиқланган нарсалар борми, деб сўрашди. Гиёҳванд моддаси бор, оёғим касал, оғриққа чидолмаганимда озгина ишлатиб тураман, дедим. Кейин пианинонинг орқасидан олиб бердим. Бундай нарсалар бошқа қайтарилмайди, — дейди эркак.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми, 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «б» банди билан айбланган эркакка 3 йил 2 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда уйида фоҳишахона ташкил қилган 64 ёшли эркак қамалди (видео)