
Интернетдаги ижтимоий тармоқларда яна бир ғаройиб видеоролик пайдо бўлди. Унда тўртта шохи бор эчкини кўриш мумкин. Эчкининг ёнида турган одам жониворнинг тўрттала шохидан ушлаб, уларнинг ҳақиқий эканлигини кўрсатмоқчи бўлади. Воқеа Ўзбекистонда бўлган, аммо аниқ қаерда эканлиги маълум эмас. Шунингдек, жониворнинг эгаси ҳам номаълумлигича қолган.
“Бу учта шохли буқага жавоб”, дейди эчкини ушлаб турган киши.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал учта шохи бор буқа интернет фойдаланувчилари эътиборига тушиб, анча шов-шув кўтарилган эди, дейилади "Кун" нашрида.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар