11:42 / 12.11.2022
1 280

Андижонда раҳбарлик лавозимига тайинланган тадбиркор нега ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди?

Андижонда раҳбарлик лавозимига тайинланган тадбиркор нега ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди?
Яқинда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Журъатбек Қувватов тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш мақсадида эгаллаб турган лавозимидан озод қилинишини сўраб ариза ёзди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 8 августдаги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги ЎРҚ-788-сонли қонунини қабул қилинган бўлиб, ушбу Қонун 2022 йилнинг 10 ноябрь кунидан кучга кирган.

Мазкур қонуннинг 13-моддасига кўра давлат фуқаролик хизматчисига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий бошқарув, маъмурий хўжалик вазифаларини бажаришга чекловлар қўйилган.

Андижон вилояти ҳокимлигининг Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Журъатбек Қувватов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади.

«Юқоридаги Қонун кучга кириши муносабати билан, Қонуннинг 19-моддасида таъкидланган манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш мақсадида Ж.Қувватов эгаллаб турган лавозимидан (Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи) озод қилинишини сўраб ариза билан мурожаат этганлиги маълум қилинади», дейилади расмий муносабатда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият