Тасқарани овлаганларнинг шахси аниқланди

Тасқарани овлаганларнинг шахси аниқланди
Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган тасқара овлангани ҳақида хабар берилганди.

Давлат экология қўмитаси маълум қилишича, дастлабки ўрганишларда фотосуратдаги фуқароларнинг шахси ва манзили аниқланган.

Андижон вилояти Хонобод шаҳри «Фозилмон» ва «А.Навоий» маҳалласида яшовчи А.С ва Р.Ф 2018 йилда Хонобод шаҳрининг «Хидиша» маҳалла жойлашган «Ғалабанинг эллик йиллиги» фермер хўжалиги ҳудудида ҳудудида тасқара қушини жонсиз ҳолатда ушлаб суратга тушган.

«Ушбу фуқаролар айни пайтда чет элда бўлиб, улардан бири Р.Ф тез орада Ўзбекистонга қайтиши кутилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз», дейилади қўмита хабарида.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар