08:23 / 16.11.2022
806

Ўзбекистондаги банклар 9 ойда аҳолидан қанча доллар сотиб олган?

Ўзбекистондаги банклар 9 ойда аҳолидан қанча доллар сотиб олган?
Ўзбекистонда январь—сентябрь ойларида банклар томонидан аҳолидан 8,96 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олинган. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботидан маълум бўлди.

Жорий йилнинг тўққиз ойида аҳоли томонидан банкларга сотилган доллар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 млрд долларга кўп бўлди.

Бу даврда банклар энг кўп 1 000 доллардан юқори операцияларни амалга оширган. Уларнинг миқдори 4,05 млрд долларни ташкил қилган. Кейин ўринда 300—500 доллар миқдоридаги операциялар қайд этилган.

Амалга оширилган умумий операциялар сони эса 25 млн донадан ошган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 млн донага кўп.

Валюталар кесимида энг Ўзбекистон аҳолиси томонидан доллар сотиб олинган — 6,38 млрд доллар. Бу борада иккинчи ўринни 4,8 млрд рубль билан Россия валютаси эгаллаган.

Бундан ташқари банклар ўзбекистонликлардан 175 млн тенге, 29,7 млн евро, 27,7 млн иена, 1,9 млн турк лираси ва 1,1 млн фунт стерлинг сотиб олган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият