11:52 / 18.11.2022
1 071

Тошкент ҳайвонот боғига иккита қора пантера олиб келинди

Тошкент ҳайвонот боғига иккита қора пантера олиб келинди
Тошкент ҳайвонот боғига кўп йиллардан бери илк бор тўрт ёшли пантералар олиб келинди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи матбуот хизмати маълум қилди.

Тўрт ёшли Тайфун ва урғочи Багира Wildlife Care бошқарув компанияси ёрдамида олиб келинди.

Пантералар хода, тахталар билан жиҳозланган, ости қум бўлган турли вольерларга жойлаштирилди. Ички қисми сомон билан изоляция қилинган. Ўйнашлари учун улар йирик қушларнинг патларидан ясалган тўп ва ўйинчоқларга эга.

Пантералар мол гўшти ейишади, ҳафтада бир марта уларга қуён берилади, сут ва тухум ҳам диетага қўшилади.

Ҳайвонот боғи матбуот хизмати маълум қилишича, тез орада улар ўзлари учун махсус мўлжалланган, кенг очиқ диапазонлари бўлган ажойиб экспозиция корпусларига ўтади.

Хулқ-атвор нуқтаи назаридан, пантерлар, кичикроқ бўлишига қарамай, йўлбарслар ва шерларга қараганда хавфлироқдир, чунки улар анча фаол ва ҳаракатчан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳайвонот боғига иккита қора пантера олиб келинди