15:08 / 18.11.2022
3 017

Ангрен шаҳри ҳокимининг аудиоси тарқалди

Ангрен шаҳри ҳокимининг аудиоси тарқалди
Ангрен шаҳри ҳокими Алишер Раимовга тегишли, деб айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Унда ҳокимнинг бўралаб сўкаётгани ва бир тадбиркорни «қамоққа тиқиб қўйгани» айтилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу ҳолатда аудиодаги овоз эгаси ҳақиқатан ҳам Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимов эканлигини тасдиқлади.

Ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссиясининг йиғилиши чақирилган.

Комиссия Ангрен шаҳри ҳокимининг хатти-ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 595-сонли қарори меъёрлари бўйича кўриб чиқади.

«Комиссия хулосаси асосида вилоят ҳокими тегишли қарор қабул қилади. Комиссия хулосаси ва вилоят ҳокимининг қарори расмий веб сайтимизда эълон қилинади», дейилади расмий хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангрен шаҳри ҳокимининг аудиоси тарқалди