19:32 / 18.11.2022
1 273

Зарбдорда 1 млрд. 444 млн. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди

Зарбдорда 1 млрд. 444 млн. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди
Жумладан, Жиззах давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор “Зарбдор текстил МЧЖ”дан ундирувчи Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасига фойдасига жами 1 млрд. 444 млн.сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Зарбдор туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилади.

Қарздор томонидан ижро хужжатида кўрсатилган қарздорлик сўммаси ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор “Зарбдор текстил” МЧЖ томонидан ундирувчи Жиззах давлат солиқ бошқармаси фойдасига жами 1.446.980.110 сўм тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати ижроси амалда Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан иш юритишдан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зарбдорда 1 млрд. 444 млн. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди