11:30 / 19.11.2022
2 726

Аёллар кийимини кийиб олган эркак видеоси бўйича расмий хабар берилди

Аёллар кийимини кийиб олган эркак видеоси бўйича расмий хабар берилди
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада аёл киши кийимидаги шахсни бир нечта фуқаролар самосуд қилинаётганлиги акс этган видеохабар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ томонидан мазкур ҳолат ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 ноябрь куни соат 03:00 ларда фуқаро У.Ю. аёллар кийимини кийиб олган ҳолда йўловчи автомашинада Бувайда туманидан қайтаётиб, Бағдод туманининг «Бордон» маҳалла фуқаролар йиғини чорраҳасида тушиб қолган. Катта йўл бўйида турган вақтида шу қишлоқда яшовчи фуқаролар унинг эркак киши эканлигини сезиб қолиб, видеотасвирга олишган.

У.Ю. бу ердан қочиб, шу атрофдаги фуқаро Т.Э.га тегишли уйнинг том қисмига чиқиб яширинган. Уй эгаси номаълум шахсни ўғирликка тушганликда гумон қилиб ушлаб, бу ҳақида вилоят ИИБнинг «102» рақамига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.Ю. га нисбатан Бағдод туман ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан, У.Ю.ни видеотасвирга олиб, интернет тармоқларида тарқатиб юборган фуқаро М.Х.га ушбу кодекснинг 46-моддаси прим 1-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аёллар кийимини кийиб олган эркак видеоси бўйича расмий хабар берилди