date

Азиз Абдуҳакимов Япониянинг олий даражадаги ордени билан мукофотланди

Азиз Абдуҳакимов Япониянинг олий даражадаги ордени билан мукофотланди
Токиодаги Император саройида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга «Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени»ни топшириш маросими бўлиб ўтди. Анъанага кўра орденни Япония императори топширди ва ушбу маросимда бош вазир Фумио Кишидо ҳам иштирок этди.

Азиз Абдуҳакимовнинг «Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени» билан тақдирланиши Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссасининг эътирофи бўлди.

Ушбу орден 1875 йилдан бери бериб келинаётган бўлиб, Япониядаги энг қадимги ва «Чиқаётган Қуёш Ордени»нинг энг юқори даражаси (6-даража) ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Жамият » Азиз Абдуҳакимов Япониянинг олий даражадаги ордени билан мукофотланди