
Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг бир қисми 2050 йилга келиб, инсонсиз қолиши мумкин. Иқлимнинг ўзгариши бу ердан одамларнинг оммавий равишда кўчишига олиб келмоқда. Бу ҳақда германиялик ҳамда кипрлик олимлар олиб борган тадқиқотлар натижасида маълум қилинган.
2016 йилнинг апрель ойи сўнггида 175 мамлакат ҳавога зарарли газлар чиқаришни камайтириш борасидаги шартномани имзолади. Олимларнинг фикрича, бу чора-тадбирлар ҳаво ҳароратининг янада қизиб кетмаслигига сабабчи бўлади.

Аммо тадқиқотчиларнинг кўрсатиб беришича, бу хатти-ҳаракатлар Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги табиий фожиаларнинг олдини ололмайди. 2050 йилга келиб бу ердаги ёзнинг тунлари 46 даража иссиққача, ўртача кунларнинг туни эса 30 даража иссиққача чиқиши мумкин.
Минтақада фавқулодда исиш ҳолати бугунги кунга қараганда беш баравар юқори даражани кўрсатади. Юз йиллик сўнгига бориб, ҳаво ҳарорати 50 даражага чиқиши ва бу иссиқлик бир йилда 118 кундан 200 кунгача давом этиши мумкин.

Ҳаётнинг оғирлашуви ҳавонинг ифлосланишидан ҳам ёмонлашади. Чунки шамол чўлдан қум зарраларини олиб келади. Олимлар бу хулосаларига 1986-2005 йиллардаги кузатувлари натижаси ўлароқ келишган. Улар келажакда иккита сценарий кўришмоқда: RCP4.5 (2040 йилга келиб ҳаво таркибида буғ гази миқдори камаяди) ва RCP8.5 (ҳаво таркибидаги буғ гази миқдори ошади).
Агар биринчи сценарий содир бўладиган бўлса, юз йиллик сўнгига келиб, ер юзининг устки қатламидаги ҳар квадрат метри 4,5 ватт миқдорида қуёш тиғи остида қолади. Бу бугунги кундаги ҳаво ҳароратидан икки даражага иссиқ бўлади, деганидир. Агар иккинчи сценарий содир бўладиган бўлса, ҳаво ҳароратининг даражаси 2100 йилга келиб, бугунги кундагига қараганда 4 даражага иссиқ бўлади.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада айни дамда 500 миллион одам яшайди. Бу ердаги иссиқ ҳарорат даражаси 1970 йилга таққослаганда икки каррага ошганлигини кўрсатмоқда. XX аср бошларига келиб, Саудия Арабистони, Ироқ ва Сурия атмосфераси 70 фоизга чангланган. Буни минтақадаги чангли шамоллар ва қурғоқчиликлар билан боғлашмоқда.

Манба: Кун.ўз «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар