10:31 / 23.11.2022
893

Фарғона шаҳрида “Sinotrik” русумли юк автотранспорт воситаси хатланди

Фарғона шаҳрида “Sinotrik” русумли юк автотранспорт воситаси хатланди
Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида бўлган Фарғона вилоят ДСИнинг 26.04.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор "Фарғона Сифатли Йўл Таъмир Сервис" МЧЖдан ундирувчи Фарғона вилоят ДСИ фойдасига 109 млн. сўм солиқ қарзини ундириш белгиланган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.

Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмаганлиги боис, бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 19.11.2022 йил куни МЧЖга тегишли бўлган мулки “Sinotric” русумли юк автотранспорт воситаси хатланди.

Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларга қўйиш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият