
Савол: Хадича исмли қизалоғим бор. Ҳозирда бир ярим ёш. Туғилиб туғруқхонадан уйга келганимизда бери кўп йиғлар эди. Деярли уч ой тинмасдан ҳар куни йиғлайди. Қайнонам “кинна кирган” деб қаршилик қилишимга қарамай кинна силатиб чиқардилар. Юраги тушган қўрғошин қуйдириш керак, ёки бошига йўл тушган иримини қилиш керак, деган гаплар кўпаяверяпти. Бу ишлар ношаръий эканини биламан. Шу фикрим тўғрими?
Жавоб: Кинна кириши ёки юраги тушиши каби хурофотлар ва уларга қилинадиган ирим-сиримлар динимизда йўқ. Агар улар сиғиниш ёки Аллоҳдан бошқадан мадад сўраш каби ишлар воситаси амалга оширилса қатъий ҳаром амалларга айланади.
Фарзандингиз сиҳҳат-саломатлигида муаммо юзага келса, шифокорга кўрсатинг. Аллоҳдан шифо сўранг, руқя оятларини ўқинг. Валлоҳу аълам.
Саволларга Устоз Мубашшир Аҳмад жавоб берадилар.
Манба: Azon.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар