21:44 / 27.11.2022
1 222

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар бўйича 22 киши айбланмоқда

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар бўйича 22 киши айбланмоқда
1−2 июл кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларда қатнашганликда гумонланаётган 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилади. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг хабар беришича, очиқ суд муҳокамалари 28 ноябр куни Бухоро вилояти судида бошланади.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Д. Тажимуратов, Л. Қаллиханова, А. Турданов, А. Сметуллаев, Д. Джиемуратов, Б. Кадирбергенов, Б. Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ. Сейтимов, А. Нуратдинов, С. Медетов, Н. Найипов, П. Шамшетов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, Б. Генжебаев, С. Калилаев, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов, А. Темирханов ва А. Адилбеков айбланмоқда.

Улар Жиноят кодексининг 28,104, 104 (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 164 (Босқинчилик), 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 227 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 243 (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244 (Оммавий тартибсизликлар), 244−1 (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш), 247 (Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) ва 277-моддаларида (Безорилик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

20 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш», 1 нафарига «уй қамоғи» ва 1 нафарига «жамоа кафиллиги» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган.

Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, ОАВ вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар бўйича 22 киши айбланмоқда