21:25 / 28.11.2022
1 206

Келиннинг мол-мулклари олиб берилди

Келиннинг мол-мулклари олиб берилди
Г. Уралова не-не орзу-умидлар билан турмушга чиқди. Аммо не бўлдики, оиладаги келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи билан бирга яшай олмади. Қиз ота уйига қайтди. Ўзи билан яхши ниятларда олиб келган сарполарию, мулкларини ҳам олиб кетмоқчи бўлдию, қаршилик кўрсатилгач олиб кетолмади. Шу сабабли, мол-мулкларини турмуш ўртоғининг уйидан олиб бериш учун судга мурожаат қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 5.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Б.Норбоевдан Г.Уралованинг фойдасига 48 турдаги мол-мулкларини олиб бериш белгиланди.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Қамаши туан бўлими иш юритувига жорий йилнинг 4 ноябрь куни келиб тушди. Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 16 ноябрь куни ундирувчининг мол-мулклари тўлиқлигича ўзига олиб берилди ва ижро ҳужжатининг ижроси тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият