Фарғонада ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида наркотик моддаларн ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Янгиликлар» информацион дастурида хабар берилди.
Хусусан, Фарғона шаҳрида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган 44 ёшли фуқаронинг уйи атрофи текширилганда, ерга кўмиб қўйилган 21 килограмм 579 грамм гашиш моддаси борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, тожикистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан олиб келинган ушбу гиёҳвандлик воситасини у Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона водийси вилоятларида сотишни режалаштирган.
Мазкур шахснинг жиноий шеригини аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, Фарғона—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Натижада Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 39 ёшли фуқаро бошқарувидаги автомашина юкхонасида 2 килограмм 816 грамм гашиш борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
ДХХ ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Қўқон шаҳрида яшовчи, 33 ёшли фуқаро хонадонида 4 килограмм 831 грамм опий ва 995 грамм гашиш моддалари топилган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 30, 2022
Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари Қўқон шаҳрида яшовчи, 25 ёшли шахсга тегишли бўлиб, у Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган ва Тошкент шаҳрида сотиш режалаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона, Хонадон, Гиёҳванд модда, Наркокурьер “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Зеленский: «Путин жуда сезгир...»