1 707
Бош прокуратура ҳиндистонлик инвесторнинг Ортиқхўжаев ҳақидаги иддаолари текширилаётганини айтди
Фото: MJ Developers
Мурали Лал Жалан инвестор Kun.uz'га берган интервьюсида пойтахтнинг Янгиҳаёт тумани ҳудудида барпо этилаётган Minerva City'га ажратилган ер прокурор аризаси ва суд қарори билан тортиб олингани, ернинг олиб қўйилиши Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг талабини бажармагани билан боғлиқлигини айтганди.
“2021 йил март ойида Тошкент шаҳар ҳокими мени чақириб, қўпол муомала қилди. Менга 2 та йўл қолдиришди: ё лойиҳаларимдан бирини, масалан, “Lake City”ни амалга оширишдан расман воз кечишим, ё 100 миллион долларни банкка жойлашим керак эди (депозит сифатида – таҳр.). Мен ҳокимга келишувдан ташқари ҳеч ким янги талаблар қўймаслигини, тадбиркор сифатида 7 йил ичида сарфланиши керак бўлган пулни кимнингдир ҳожати учун олдиндан жойлаштириш қийинлигини тушунтирдим.
Аммо ҳоким агар ўз хоҳишим билан шу ишдан бирини қилмасам, “Minerva city” ва қолган барча лойиҳаларим ҳам олиб қўйилишини, Ўзбекистонда кун кечиришим қийин бўлишини айтди. Бошида шартномани имзолаётганимизда, барча келишувга амал қилиниши ва мажбуриятлар бажарилишини ваъда қилганди, энди эса ҳоким бу мамлакатда шартномалар ҳеч қандай рол ўйнамаслигини таъкидламоқда”, деганди инвестор ўз интервьюсида.
Ўзбекистон бош прокуратураси Minerva World of Knowledge компанияси раҳбари ҳиндистонлик тадбиркорнинг баёнотини текширишни бошлаган. Бу ҳақда Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
“Кеча, 29 ноябрь куни кечқурун Тошкент шаҳар хокими номидан хат келиб тушди, шу бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилмокда. Натижаси ҳақида хабар берилади”, дейди Ҳаёт Шамсуддинов Kun.uz сўровига жавобан.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мурали Лал Жаланнинг сўзларига муносабат билдириб, инвесторнинг иддаоларини давлат хизматчисини обрўсизлантириш деб ҳисоблаши ва Бош прокуратурага мурожаат қилинишини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади