
Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида бўлган ДСИ Фарғона вилоят бошқармасининг 2022 йил 24 октябрдаги 4170230-сонли қарорига асосан қарздор "MASHAL" оилавий корхонасидан ундирувчи ДСИ Фарғона вилоят фойдасига 102.1 млн. сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган. Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида суд қарорини ижросини таъминламанлиги боис, бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.
27.11.2022 йил куни қарздорга тегишли бўлган "Kamaz" русимли юк ташиш автотранспорт воситаси жарима майдонига олиб кирилди ва хатланди. Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларга қўйиш чоралари кўрилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.