17:06 / 01.12.2022
3 594

Қозоғистон билан чегарадаги уйлар бузилмоқда

Қозоғистон билан чегарадаги уйлар бузилмоқда
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ҳокимининг «Тошкент тумани ҳудудида Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида»ги, шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг тегишли қарорлари билан Тошкент туманининг чегара ҳудудида жойлашган 48 та турар ва нотурар жой объектлари бузилмоқда.

«Чегарани мустаҳкамлаш, муҳофазасини таъминлаш мақсадида мазкур ҳудудда муҳандислик иншоотлари, тўсиқлар, чегара йўллари кўприклар ва бошқа объектлар бунёд этилади.

Мулкдорларга зарарни қоплаш мақсадида 66 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган
», дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистон билан чегарадаги уйлар бузилмоқда