22:17 / 01.12.2022
1 408

Миллий гвардия ходимининг тўппончасини олиб қўйган шахс судда кечирим сўради

Миллий гвардия ходимининг тўппончасини олиб қўйган шахс судда кечирим сўради
Фото: Олий суд ахборот хизмати
Бухоро вилояти судида бўлиб ўтаётган мажлисда Нукус воқеаларида айбланаётганларнинг бири Разбек Бекмуратов сўз олиб, 2 июль куни Нукус шаҳри «Наупир» МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун сафарбар қилинган Миллий гвардия ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан-жароҳат етказганини, Миллий гвардия ходимининг «Макаров» маркали тўппончасини олиб қўйгани учун узр сўради.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди биносида бўлиб ўтаётган очиқ суд мажлисида 1 декабрь куни тушдан кейин Разбек Бекмуратов Нукусдаги тартибсизликлар рўй берган кунлари бўлиб ўтган воқеаларни сўзлаб берди.

Суд, прокурор ва адвокатларнинг саволларига жавоб қайтарган гумондор ижтимоий тармоқлардаги видеоларни кўриб, таъсирланиб кўчага ноқонуний намойишга чиққанини, 5 июль куни Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши олдида катта митинг бўлиши ҳақидаги хабарлардан кўпроқ таъсирлангани ва қўллаб-қувватлаганини айтди.

Шунингдек, у Миллий гвардия ходимларига ҳужум қилинганини, жумладан, улардан бирининг кийими мажбурлаб ечинтирилаётганида тўппончаси ерга тушиб кетганини кўриб, ўқотар қуролни эгаллаб олганини тан олди.

Ҳибсга олингунга қадар Қорақалпоғистон давлат университети ўқитувчиси бўлиб ишлаган 30 ёшли Разбек Бекмуратов аввалги суд мажлисида айбига қисман иқрор эканини билдирган эди.

Бугун бўлиб ўтган суд мажлисида у кўзда ёш билан қилган ишидан пушаймон эканини сўзлаб, президентдан, ўзбек ва қорақалпоқ халқларидан кечирим сўради. Суддан жазо тайинлашда қарамоғида вояга етмаган ёш болалари борлигини инобатга олишни илтимос қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардия ходимининг тўппончасини олиб қўйган шахс судда кечирим сўради