15:27 / 03.12.2022
886

Тошкентда хусусий боғчада ёнғин содир бўлди

Тошкентда хусусий боғчада ёнғин содир бўлди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Шайхонтоҳур туманидаги хусусий боғчада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Бугун, 3 декабрь куни соат 02:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Жарариқ» МФЙ, Жарариқ кўчасида жойлашган хусусий боғчада ёнғин келиб чиққани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 02:03 етиб борган ва ёнғин соат 02:30 да қуршаб олиниб, соат 02:46 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг 200 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчилар ҳаракатлари туфайли ёнғиндан бинонинг 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилади.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда хусусий боғчада ёнғин содир бўлди