Фото: Наманган ҳокимлиги
Кеча, 3 декабр куни ушбу масалада Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразоқов бошчилигида кенгайтирилган муҳокама йиғилиши ўтказилган.
Йиғилишда Янги Наманган тумани ҳокими Ж.Абдуллаевга «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилиб, барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинди.
Шунингдек, йиғилишда жорий йил давомида ижтимоий тармоқларда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят бошқармалари, тегишли ташкилотлар раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари бўйича ёритилган масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинган.
Аввалроқ Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевнинг тадбиркор Анасхон Дедабаевни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган аудиоси тарқалганди.
Блогер Олимжон Ҳайдаровнинг маълум қилишича, Наманган вилояти Наманган шаҳри Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаев Президент Администрациясига мурожаат қилган тадбиркор Анасхон Дедабаевни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.
Маълум бўлишича, тадбиркор президентга маҳалла биноси, болалар майдончаси, спорт майдончаси, маиший хизмат кўрсатиш дўконлари қуриб беришни ваъда қилган. Аммо бунда кўп сарсонликларга дучор бўлган. Шикоят қилгани учун эса ҳақоратларга учрагани айтилмоқда.
Маълумот учун, Анасхон Дедабоев 2021 йил 19 феврал куни Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғида тасодифан Шавкат Мирзиёев билан юз-юз суҳбатлашиб, маҳалласи учун ўз ҳисобидан МФЙ биноси ва мини стадион қуриб беришга ваъда берганди.
Президент «битгач расмлари билан менга хат ёзасан», деганди. Аввалроқ эса тадбиркор маҳалла учун қураётган бино ва стадионни битказгани айтилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди”
Машҳур америкалик блогер обуначиларига 26 та Tesla совға қилмоқчи
Янги Ўзбекистон боғида мушакбозлик ташкил этилади
Анвар Ғофуров: "Бунёдкор" U19 га ўтказилиши, хорватиялик мураббийларнинг кетиши ва Зейтуллаевнинг келиши ҳақида
Покистонда номаълум қуролли шахслар 7 кишини отиб ўлдирди
Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди