
Бухорода фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган 2 нафар автомактаб ходими жиноят устида қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Б.Р.” автомактаб ўқитувчиси Б.Ҳ. ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг Вобкент туман бўлими ўқитувчи-механиги Ж.С. фуқаро А.А.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишлари эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар