
Наманган вилояти Косонсой туманида ва Тошкент шаҳрида яшовчи икки нафар шахс Янгиер шаҳрида қурилиши режалаштирилган масжид учун очилган банк картасидаги пулларни ўзлаштирган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшовчи М.С. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шаҳарда қурилиши режалаштирилган жоме масжид учун очилган банк картасидаги пулларни ўзлаштирган шахсга қонуний чора кўришни сўраган.
Унинг аризасига кўра, масжид қурилиши учун очилган банк картаси маълумотларини эҳсон қилувчиларга тарқатиш учун Теlegramʼда эълон қолдирган.
Шундан сўнг ўзини Россияда ишловчи аёл сифатида таништирган шахс 150 доллар эҳсон қилмоқчи эканини билдириб, банк карта бошқаруви учун келган СМС-хабарни қўлга киритиш орқали картадаги 73,4 млн сўм пулларни ўзлаштириб олган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи Э.А. ва унинг жиноий шериги Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи Н.Ж. содир этгани аниқланган.
Қайд этилишича, масжид пулларини ўзлаштирган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилоятиТошкент шаҳриЯнгиер шаҳриМасжид қурилишиЖиноят кодексиКиберхавфсизлик маркази Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар