date

БААда турмуш ўртоғининг телефонини рухсатсиз текширганлик учун ҳам жиноий жавобгарликка тортиш белгилаб қўйилди

БААда турмуш ўртоғининг телефонини рухсатсиз текширганлик учун ҳам жиноий жавобгарликка тортиш белгилаб қўйилди

Шахсий дахлсизлик ва махфийлик тўғрисидаги қонунни мустаҳкамловчи БАА Федерал жиноят кодексига биноан эр-хотинлар рухсатсиз равишда бир-бирларининг телефонларини текширгани учун уч ой қамоқ ва 3000 дирҳамдан 5000 дирҳамгача (810-1360 доллар) жаримага тортиш жазоси белгиланади.

Адвокат Муҳаммад Ал Оваис БААда ҳатто қонун бузувчи ва жабрланувчи расмий никоҳда бўлишларига қарамасдан, қонун шахсий ҳаётни ҳимоя қилиши ҳамда уни бузишга уринганларни жиноий жавобгарликка тортишини тасдиқлади. У мисол тариқасида эрининг телефонидан юклаб олинган ва унинг хиёнатини исботлайдиган суратлар, қўнғироқлар ва хабарларни рўкач қилиб ажримга ариза берган аёл ҳақида сўзлаб берди. Суд эрининг рухсатисиз телефонини текширгани учун аёлни жаримага тортган.

Манба: Кун.уз
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » БААда турмуш ўртоғининг телефонини рухсатсиз текширганлик учун ҳам жиноий жавобгарликка тортиш белгилаб қўйилди