10:10 / 12.12.2022
1 083

Ангрен нефть базасидан 11,5 минг литр бензин сизиб чиқди

Ангрен нефть базасидан 11,5 минг литр бензин сизиб чиқди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Ангрен нефть базасида авария содир бўлгани ҳақида хабарлар, одамлар сизиб чиқаётган нефтни идишларга қуйиб олаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра, 10 декабрь куни тахминан соат 20:10 да Ангрен нефть базаси ҳудудида 5000 метр куб ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилиш юз берди.

Натижада сиғимда бўлган АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти (11 500 литр) тўкилган. Ёқилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан соат 14:00 да ташқарига сизиб чиққан.

«Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида, соат 20:45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган», — дея унинг сўзларини келтирган Ангрен шаҳар ҳокимлиги.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангрен нефть базасидан 11,5 минг литр бензин сизиб чиқди