890
Умид Ғофуров: «Матбуот хизматларининг қониқарсиз фаолияти туфайли кўп муаммолар раҳбарларга етиб бормаяпти»
«Дарё» интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини тақдим этиб келмоқда. Лойиҳанинг 10-сони мавзуси «Ахборот воситалари ва давлат органлари муносабати» бўлиб, дастур меҳмони сифатида блогер Умид Ғофуров таклиф этилди.
«Troll.uz» асосчисининг айтишича, матбуот хизматлари маълумотларни фуқароларга нормал тил билан етказиши, халқ фикрларини қабул қила олиши ва уларни ҳокимиятга етказиши керак.
- "Бизда эса бунинг тескариси. Ҳокимият қайсидир маълумотларга таяниб, қандайдир маълумот йиғади-да, битта қилиб юборади «Ҳаммаси зўр бўлди» деб. «Тепага» жўнатиладиган ҳисоботларда ҳам ҳамма нарса зўр қилиб кўрсатилади.
Менимча, вазирлар, ҳаттоки, бош вазир, президент ҳам ҳаётимиз зўр деб ўйлаши мумкин. Чунки уларгача етиб бормайди-да муаммолар. Қачонки улар интернетни кўриб, ўзлари ўрганса, кейин нимадир ўзгаради. Унда ҳозирги маҳалла раислари нима учун керак? Улар шу муаммоларни йиғиши керак, тизимли тарзда ҳукуматга етказиши керак. Ўзининг ишини қилиш керак.
Тепага мана шу маълумотлар етиб бормагандан кейин, пастга «биз сити қурдик» деган янгилик келади. Совқотиб ўтирган одам сити ҳақидаги маълумотни ўқиса, ғазаби келади", — дейди Умид Ғофуров. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди
Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди
Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди
Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда