23:15 / 14.12.2022
1 305

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги: Бу йил 35 минг нафар фуқаро чет элга ишлаш учун жўнатилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги: Бу йил 35 минг нафар фуқаро чет элга ишлаш учун жўнатилди
Афзал Эрматов
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

2022 йилнинг ўтган даврида 35 минга яқин ўзбекистонлик Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Германия, Англия ва бошқа Европа давлатларига ишга жўнатилган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Афзал Эрматов маълум қилди.

Афзал Эрматовнинг айтишича, аксарият ўзбек муҳожирлари махсус малака талаб қилинмайдиган корхоналарда ишламоқда.

- "Жорий йилнинг бошидан 340 га яқин чет эллик йирик иш берувчи агентликлар билан миграция соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб борилди. Турли йўналишларда келишувларга эришилди. Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Туркия ва Европанинг турли давлатларидан қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишчилар жалб қилинмоқда. Ишчиларга бўлган талаб анча юқори.

Ҳозирги вазифамиз халқаро меҳнат талабларига жавоб берадиган номзодларни тайёрлаш. Чунки кўплаб чет эл ташкилотлари махсус малака талаб қилади. Шунинг учун биз хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларн турли касблар ва чет тилларига ўқитиш ишларини олиб боряпмиз. Масалан, бу бўйича республикада 17 та «Ишга марҳамат» мономарказлари фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, 150 дан ортиқ касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 10 га яқин чет тилига ўқитиш марказлари ишламоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида 35 минга яқин юртдошларимиз Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Германия, Англия ва бошқа европа давлатларига, манзилли ва ташкиллаштирилган тартибда ишга жўнатилган
", - деди Афзал Эрматов.

Қўшимча қилинишича, хориждаги меҳнат мигрантларининг кўпчилиги Ташқи меҳнат миграцияси томонидан юборилмаган. Уларнинг аксарияти чет элга ўзи чиқиб кетган.

Аввалроқ Россияда 200 минг нафар ўзбекистонлик норасмий ишлаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Зоҳид Асқаров айрим фирибгарлар чет элга ишлаш учун юборишини айтиб фуқаролардан 6 минг долларгача пул олаётгани, алданганлар пулдан ҳам, хорижда ишлашдан ҳам қуруқ қолаётганини айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги: Бу йил 35 минг нафар фуқаро чет элга ишлаш учун жўнатилди

Жамият янгиликлари