date
views 1 419

Булоқбоши туман газ таъминоти бўлими бошлиғи қўлга олинди

Булоқбоши туман газ таъминоти бўлими бошлиғи қўлга олинди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
У тумандаги тўйхоналар, ошхоналар, кафелар ва бошқаларнинг газ қувурларига ноқонуний уланиб олишига рухсат берганликда гумон қилинмоқда.

15 декабр куни тунда Андижон вилояти Булоқбоши туман газ таъминоти бўлими бошлиғи Ш.Ш. қўлга олинган. Маълум бўлишича, у табиий газ ўғрилигига шароит яратиб беришда айбланган.

15 декабр куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда бугунги оғир вазиятда электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғриликлар давом этаётгани, бунга жойлардаги раҳбарлар бефарқ ва шерик бўлаётганига чидаб бўлмаслиги қайд этилганди.

Андижонда декабр ойи бошида электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар ҳамда ўғриликлар билан боғлиқ 325 та ҳолат қайд этилган бўлиб, республика миқёсида иккинчи ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, 11 декабр куни «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори М.А.га нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди.

Шунингдек, «Янгийўл тумангаз» раҳбари У. Т. ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари Ф. Ш.га ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Булоқбоши туман газ таъминоти бўлими бошлиғи қўлга олинди