
Бухоро вилоятининг Жондор туманида фуқарога 2-гуруҳ ногиронлик нафақасини чиқариб бериш учун пул талаб қилган кичик тиббий ходим қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 24-сонли Жондор туманлараро Тиббий ижтимоий эксперт комиссияси кичик тиббий ходими D.Ф. шофирконлик бир фуқарони алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзининг ваколатли мансабдор танишлари орқали 2-гуруҳ ногиронлик нафақасига чиқариб беришни ваъда беради. Бунинг эвазига 1 миллион 200 минг сўм пулларни талаб қилган.
Вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида D.Ф. Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган 24-сонли Жондор туманлараро ТИЕК биноси олдида кимёвий ишлов берилган 1 миллион 200 минг сўм пулларни олган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар