16-17 декабрь кунлари Тошкентга 204 та автобус олиб келиниб, йўналишларга чиқарилди. Бунинг натижасида автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқармоқда, дея маълум қилди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Вазирликка кўра, шаҳардаги 148 та йўналишнинг 34 таси муаммоли экани аниқланган.
“Барча йўналишларга 200 дан ортиқ қўшимча автобус жалб этилгач, 17 та йўналишдаги муаммо бартараф этилган. Бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21 та янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур”, – дейилади расмий хабарда.
Қўшимча қилинишича, шаҳридаги 8 та автобус паркининг 1 374 та транспорт воситаси тўлиқ техник кўрикдан ўтказилган, 259 та техник носоз ҳолатдаги автобуснинг 89 таси таъмирланган.
“Ҳайдовчилар танқислигини бартараф этиш мақсадида 2 425 нафар “D, E” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахслар рўйхати шакллантирилди, ҳозирга қадар уларнинг 140 нафардан кўпроғи ишга қабул қилинди.
Автобус саройларидаги мавжуд иссиқлик, сув ва шу каби бошқа муаммолар бартараф этилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бу ўзгаришлар президент Шавкат Мирзиёев 13 декабр куни Учтепа туманига бориб, автобус саройларидан бирини кўздан кечиргани, шу вақтдаги танқидлар ва кўрсатмалар билан боғлиқ.
Давлат раҳбари топшириғи билан, Тошкентдаги 8 та автобус саройи ИИВ, ФВВ ва Миллий гвардия қарамоғига берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
The Ring: Наоя Иноуэ P4P рейтинги етакчисига айланди