12:30 / 21.12.2022
834

Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилади

Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилади
Тез орада Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоев маълум қилди.

Қайд этилишича, жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади.

"Автомобилларнинг йўл ёқаларига тартибсиз қолдириб кетиш ҳолатлари жуда кўп. Бунинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортларига видеорегистраторлар ўрнатиш режалаштирилган. Бу орқали инсон омилини чеклаган ҳолда қоидабузарларга нисбатан жазо чораларини қўллаш йўлга қўйилади", дейди Тошкентбоев.

Қайд этилишича, жамоат транспорти ҳайдовчиларининг йўл қоидаларига амал қилмасликлари ҳолатлари ҳам назорат қилинади. Ҳозирда автобус ҳайдовчиларининг билим-кўникмаларини ошириш мақсадида улар билан алоҳида суҳбатлар, тушунтиришлар ва экспресс курслар ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари, 200дан ортиқ ҳайдовчилар билан қисқа муддатли ўқувлар ўтказилмоқда. Ўқувлардан сўнг улар махсус синовдан ўтказилади ва шартнома имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанддаги аксарият автобусларга видеорегистратор ускуналари ўрнатилган эди. Улар йўллардаги қоидабузарликлар видеосини тизимга жойлаштиради.

Таъкидланишича, йўл ҳаракати қоидаларини бузаётганларга чора кўриш, бунда жамоат транспорти ҳайдовчиларини рағбатлантириш билан боғлиқ бу усул ижобий натижа бермоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилади