12:19 / 23.12.2022
1 016

Собиқ ходимга иш ҳақи ва маънавий зарар ундириб берилди

Собиқ ходимга иш ҳақи ва маънавий зарар ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлим иш юритувида ФИБ Ғузор туманлараро судининг 12.11.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор АТБ Халқ банкидан ундирувчи собиқ ходим Н.Сапиев фойдасига жами 27.908.534 сўм ойлик иш ҳаққи ҳамда 5.000.000 сўм маънавий зарар ундириш хақидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига 23.11.2022 йил куни келиб тушган ва шу куни ижро ишларини қўзғатиш хақида қарор қабул қилиниб, бу хақида тарафларга тегишли тартибда хабарнома юборилган.

Давлат ижрочиси Б.Турсунов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида MIB Portal электрон дастури орқали сўровномалар юборилган ва олинган жавобларига асосан қарздорнинг хисоб рақамларига банд қўйилган.

Қарздор ташкилотдан 16.12.2022 йил куни ундирувчи собиқ ходим фойдасига 27,9 млн. ойлик иш хақи хамда 5 млн. миқдорида маънавий зарарлар тўлиқ ундирилиб, мазкур ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро ҳужжати тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият