Фото: Telegram
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида бир неча фуқаро машиналарининг ойнаси синдириб кетилгани, шунингдек, автомобиль ичидан буюм ўғирлангани юзасидан шикоят қилганди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, 22 декабрь куни 2001 йилда туғилган А.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган Gentra автомашинасининг олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилгани ва автомашина ичида бўлган 500 минг сўмлик соати ўғирланганини билдирган.
Фото: Telegram
Шунингдек, шу куни 1995 йилда туғилган Р.Х.га тегишли бўлган Cobalt автомашинасининг олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилгани, лекин автомашинасидан ҳеч нарса йўқолмагани, 1977 йилда туғилган Е.Б.га тегишли бўлган Spark автомашинанинг ҳам олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилгани, автомашинасидан ҳеч нарса йўқолмагани аниқланган.
Фото: Telegram
Қайд этилган ҳолатлар юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фото: Telegram
Олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида Чилонзор туманида бир нечта автомашиналарнинг ойнасини синдириб, ўғрилик содир этган фуқаронинг шахси аниқланди. У вояга етмаган 2005 йилда туғилган М.Б. бўлиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда ёнидан автомашинадан ўғирланган соат ва пичоқ топилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мушуклар бизнинг “мёв” қилишимизга қандай муносабат билдиради?
Салим Абдувалиев бугун озодликка чиқди
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди
Ҳайдовчиларга тавсия: нима учун машинани курткада бошқариш хавфли?
Қойилмақом мажлис (ҳажвия)
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари