date
views 1 124

Тошкентда автобус ҳайдовчиси йўловчиларга қўпол муомала қилгани учун ишдан бўшатилди (видео)

Тошкентда автобус ҳайдовчиси йўловчиларга қўпол муомала қилгани учун ишдан бўшатилди (видео)
Скрин: Telegram
Тошкент шаҳрида 23 декабрь куни электробус ҳайдовчиси йўловчиларга қўпол муносабатда бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат «1-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги сарой рақами 005, давлат рақами 01 719 ОЖА бўлган, 81-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Б.С томонидан содир этилгани аниқланган.

Йўловчига нисбатан муомала маданиятига риоя қилмагани ва ички тартиб-қоидаларини бузгани учун ҳайдовчига филиал раҳбарияти томонидан қатъий чора кўрилиб, ҳайдовчи Б.С билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.


Шунингдек, барча ҳайдовчилар билан йўловчиларни хавфсиз ташиш ва уларни ўз манзилига соғ-омон етказиб қўйиш асосий мақсад экани, йўловчилар билан хушмуомалада бўлиш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автобус ҳайдовчиси йўловчиларга қўпол муомала қилгани учун ишдан бўшатилди (видео)