14:04 / 29.12.2022
798

Янги йил байрами кунлари пойтахтда автобуслар қандай ҳаракатланади?

Янги йил байрами кунлари пойтахтда автобуслар қандай ҳаракатланади?
Янги йил байрами куни Тошкентнинг марказий қисмлари орқали ҳаракатланувчи барча автобус йўналишларининг ҳаракати узлуксиз равишда ташкил этилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

Тошкентда Янги йил байрам тантаналарини нишонлаш кунларида жамоат транспорти фаолияти тартиби маълум қилинди. Унга кўра пойтахтда автобуслар соат 24:00 гача ҳаракатланади.

2023 йилги автобуслар ҳаракати:
  • 2023 йил 1-январь якшанба - якшанба кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида;
  • 2023 йил 2 январь, душанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида;
  • 2023 йил 3 январь, сешанба – 7 январь шанба кунидан кўчирилган қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2023 йил 7 январь, шанба – 3 январь сешанба кунига кўчирилган иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Маълумот учун, пойтахтда кунига 1 миллион 300 минг йўловчи жамоат транспортидан фойдаланмоқда. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб 475 кмга яқин 34та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият