
Бугун, 31 декабр куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг «Гулшанобод» маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг 12-қавати балкон қисмида (5 кв.метр жой) ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Воқеа жойига туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари етиб боришган ва ёнғин зудлик билан бартараф этилган.
Ҳозирда вазият туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ҳам назоратга олинган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ҳозирда маълум эмас. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар