15:26 / 01.01.2023
1 408

Наманган вилоятидаги хонадонда эр-хотин ёниб кетди

Наманган вилоятидаги хонадонда эр-хотин ёниб кетди
Фото: Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати
Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги хонадонда юз берган ёнғинда икки киши ҳалок бўлди.

Вилоят ФВБ матбуот хизматининг хабар қилишича, ёнғин 2023 йил 1 январь куни соат 5:00 да Косонсой тумани «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган. Оқибатда уйнинг шифт қисмидан 20 квадрат метр жойи ҳамда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғин вақтида хонадон эгасининг ўғли 1994 йилда туғилган эркак ва унинг турмуш ўртоғи 1995 йилда туғилган аёлнинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Вилоятнинг Чуст, Наманган ва Норин туманларида ҳам 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси ёнғин юз берган. Қурбонлар йўқ.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият