
Скрин: Telegram
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 14 декабрь куни икки йигит бошқа йигитни калтаклаб, машинасини олиб қочди.
Маълум бўлишича, соат 01:47 да Алишер Навоий кўчасидаги автобус бекатида йигитлар ҳайдовчини калтаклаб, ҳушидан кетқазган ва унинг Nexia машинасини олиб қочган.
«Мақсад унинг машинасини олиб қочиш эди. Автомобиль ичидан ҳужжатларни олганман. Кейин ундан тушиб, ўзимизнинг машинага ўтириб, Фарғонага кетганмиз», — дейди айбланувчилардан бири.
Шунингдек, машинани олиб қочиш жараёнида салон ичидаги фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва автотранспорт воситаси гувоҳномаси ҳам олиб қочилган.
Тезкор қидирув гуруҳи томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида Nexia Қўқон шаҳри Алишер Навоий кўчадаги Давлат хизматлари агентлиги биноси рўпарасида автотураргоҳда ташлаб кетилган аниқланди.
Терговчи Қаҳрамон Холматовнинг таъкидлашича, ҳолат юзасидан 3 нафар шахсга нисбатан Қўқон шаҳри ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар