
Скрин: Telegram
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги чорраҳада ҳайдовчилар йўл талашиб жанжаллашди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 31 декабрь куни Ўзбекистон шоҳкўчаси ва Хондамир кўчаси кесишмаларида содир бўлган. Воқеа жойига масъуллар етиб бориб, иштирокчилар шахсига аниқлик киритилган.
Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида йўл талашган ҳайдовчилар жанжаллашиб кетди pic.twitter.com/ZI2mA1a26f
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) January 3, 2023
Ҳозирда масъуллар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Айбдорларга қонуний чора кўрилиб, қонун устуворлиги таъминланади.
Гулистон шаҳриСирдарё вилоятиЙўл ТалашишҲайдовчилар ЖанжалиТекширув ИшлариҚонун Устуворлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар