11:33 / 03.01.2023
1 070

Қорақалпоғистонда маст эркак кўп қаватли бино томига чиқиб олди (видео)

Қорақалпоғистонда маст эркак кўп қаватли бино томига чиқиб олди (видео)
Скрин: Telegram
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 1 январь куни маст эркак кўп қаватли бинонинг томига чиқиб югурди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, шу куни соат 14:30 да бошқарманинг 1050 қисқа рақамига хабар келиб тушган. Унга кўра, қутқарув бўлинмаси ҳодиса жойига етиб борган.

Махсус бўлим Нукус шаҳри 23-митти туманга етиб борганда 1987 йилда туғилган маст ҳолдаги эркак томнинг устига чиқиб олгани маълум бўлган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода эркак том устида югуриб юрганини кўриш мумкин. Қутқарув гуруҳи етиб боргач эркакнинг томдан тушишига амалий кўмак берган. Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият